Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шанхай собиқ вице-мэри қарийб 7 млн доллар пора олган
Шанхай маъмурияти раҳбарининг собиқ ўринбосари Ай Баоцзюнь 6,28 миллион доллар миқдорида пора олишда айбдор деб топилди. Бу ҳақда Sina интернет-портали хабар бермоқда.
Эшитувлар якунига кўра аниқланишича, Ай Баоцзюнь “совға-салом ҳамда пулларни олган, қариндошлари тижорий фойда олишларини таъминлаш мақсадида хизмат вазифаларини суистеъмол қилган”. Собиқ амалдорга ҳукм кейинроқ чиқарилади.
Ай Баоцзюнь 2007 йилнинг декабрида Шанхай вице-мэри этиб тайинланди, у бунга қадар Хитойнинг Baosteel йирик металлургия корпорациясини бошқарган. 2013 йилнинг сентябридан Ай Баоцзюнь Шанхай эркин савдо зонасини бошқариш бўйича қўмитага ҳам раҳбарлик қилган. 2015 йилнинг ноябрида эса унга нисбатан партия ичида тартиб-интизом бўйича суриштирув ўтказилиши ҳақида эълон қилинди.
Мавзуга оид
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
20:04 / 22.05.2025
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
21:52 / 15.05.2025
Шанхайда боладаги сирли тошма сабаб унинг оиласи самолётга чиқарилмади
12:36 / 24.04.2025