Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ Сурия ҳудудини бомбалаш учун ҳарбий самолётларини жўнатди
Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Сурия ҳудудида ИШИД жангариларига қарши ҳарбий амалиётлар ўтказишга буйруқ берди.
«Биз ҳарбий ҳаво кучлари самолётларини Сурия ҳудудида ИШИД марраларини бомбалаш учун юбордик», — дея ҳукумат раҳбарининг сўзларини келтирган Al Sumaria телеканали.
Бундан олдинроқ, 23 февраль куни Ироқ ҳукумати Мўсул аэропорти жангарилардан озод этилганини эълон қилганди.
Ўтган ҳафта Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида иккита қўпорувчилик ҳаракати содир этилганди. Биринчи теракт оқибатида 15 киши ҳалок бўлиб, 50дан ортиқ киши жароҳатланганди. Кейинроқ Баяа туманида автомобиль портлатилиши оқибатида 55 киши ҳалок бўлиб, 50дан ортиқ киши жароҳатланди.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025