Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Асадга нисбатан куч ишлатиш ниятида эмаслигини билдирди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маслаҳатчиси Илнур Чевик Туркия Сурия устидан назорат ўрнатмаслигини, ҳарбийлар эса ИШИД жангарилари йўқ қилинганидан кейин мамлакатни тарк этишини маълум қилди. Бу ҳақида у RT'га берган интервьюсида хабар берди.
"Туркия Сурия устидан ҳеч қандай назорат ўтказмоқчи эмас, у шунчаки ИШИДни йўқ қилишни истайди. Биз Сурияда қолмоқчи эмасмиз: ИШИД устидан ғалаба қозонишимиз ва ҳудуднинг етарлича ҳимояланганини кўришимиз билан Туркия бу мамлакатда қолмайди", - деди Чевик.
"Туркия Асадни куч билан четлатмоқчи эмас. Шунинг учун ҳам Остонада Туркия, Россия ва Эрон бу борада музокаралар олиб боришмоқда", - дея қўшимча қилди у.
Унинг сўзларига кўра, Туркия ИШИДнинг Суриядаги "пойтахти" Раққани озод қилишга ишонади.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
16:19 / 24.05.2025