Жамият | 20:08 / 28.02.2017
44732
2 дақиқада ўқилади

Бир «буханка» нон қанчалик кўп иссиқхона газига тушиши ҳисоблаб чиқилди

Фото: Fotolia/ Igor Sokolov

Бир «буханка» нонни ишлаб чиқариш жараёни Ер атмосферасига ўз вазнига деярли тенг иссиқхона газини чиқарар экан. Nature Plants журналида британиялик олимларнинг шу ҳақидаги мақоласи чоп этилди

"Биз ҳар бир "буханка"нинг буғдой ҳосилдорлиги учун ишлатиладиган ўғитлар туфайли глобал исишини ифодалашини аниқладик", - дея маълум қилди Шеффилд университети (Буюк Британия) олими Лайм Гоше. 

Гоше ва унинг ҳамкасблари буғдой етиштириш, уни қайта ишлаш, сақлаш, ун тайёрлаш ва нон ёпиш жараёнларинида қанча иссиқхона гази чиқишини ҳисоблаб, шундай хулосага келишди. 

Уларнинг ҳисоб-китоблари кўрсатишича, 800 граммли оқ нонни тайёрлаш деярли 600 грамм карбонат ангидрид, метан, азот оксиди ва бошқа иссиқхона газларини ҳавога чиқаради, бу эса глобал исишни тезлаштиради. Бу массанинг деярли ярми - 0,26 килограмм СО2-эквиваленти - буғдой ҳосилдорлигини ошириш учун фойдаланувчи азот ўғитлари улушига тўғри келади.

N2O жуда кучли иссиқхона гази ҳисобланади, унинг иқлимга таъсир қилиш кучи СО2'дан тахминан 300 карра юқори. Унинг атмосферага тушиши ҳароратни оширишдан ташқари озон қатламининг бузилишига ҳам олиб келади. 

Бу муаммодан қандай қутулиш ва ноннинг иқлимий баҳосини қандай тушириш мумкин? Бу саволга аниқ жавоб йўқ, бироқ олимларнинг тахминича, буни бир неча йўл орқали амалга ошириш мумкин:
- ўғитларни янги, янада энергосамаралироқ синтезлаш йўли орқали;
- ўғитлардан фойдаланишда умумужаҳон миқёсида чекловлар киритиш.

Олимларнинг сўзларига кўра, у ёки бу чоранинг кўрилиши дунёнинг барча мамлакатларида сиёсий ҳаракатларнинг амалга оширилишини талаб қилади. 

Мавзуга оид