Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 07:35 / 28.02.2017
6225
1 дақиқада ўқилади
Ҳиддинк Англияга яна қутқарувчи ролида қайтади
Нидерландиялик мутахассис Гуус Ҳиддинк тез орада «Лестер» клубига бош мураббий бўлиб келиши мумкин.
The Times нашри хабарига кўра, ушбу мутахассис жамоани мавсум охирига қадар бошқариб, АПЛда сақлаб қолиш вазифасини бажариши керак бўлади.
«Лестер»ни бошқариш учун номзодлар ичида Ҳиддинкдан ташқари Роберто Манчини, Витор Перейра, Найжел Пирсон ва Рой Хожсон каби номлар ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиддинк ўтган мавсумда Англиянинг бошқа бир жамоаси «Челси»да Жозе Моуриньо ишдан бўшатилгач, унинг ўрнида ярим мавсум ишлаганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш