Спорт | 07:54 / 28.02.2017
10184
1 дақиқада ўқилади

ОЧЛ. «Локомотив» гуруҳида мутлақ тенглик юзага келди

Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи А гуруҳидан ўрин олган 2-тур учрашувлари якунланди.

Тошкентнинг «Локомотив» клуби иштирок этаётган гуруҳда Эроннинг «Истиқлол» жамоаси ўз уйида Саудиянинг «Ат-Таъун» клубини қабул қилди. Учрашувда мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу натижа сабаб, 2-тур ўйинларидан сўнг, бу гуруҳда барча жамоаларнинг имконияти тенглашди. Эндиликда тўрттала жамоада ҳам уч очкодан мавжуд.

ОЧЛ, «А» гуруҳи, 2-тур

«Истиқлол» (Эрон) - «Ат-Таъун» (Саудия Арабистони) – 3:0 (1:0)
Голлар: Ризоий (1), Муҳсин Каримий (70), Падўвоний (89).

Мавзуга оид