Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия президенти ИҲТнинг 13-саммитида иштирок этади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Покистонга расмий ташриф билан йўл олди. Турк давлати раҳбари маҳаллий вақт билан соат 12:00да Истанбулдан Исломободга парвоз қилган. Бу ҳақида "Анадолу" нашри хабар берди.
Эрдўған Исломободдаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг 13-саммитида иштирок этади.
Отатурк халқаро аэропортида давлат раҳбарини Туркия буюк миллий мажлиси (парламент)нинг раис ўринбосари Аҳмад Ойдин, Истанбул провинцияси губернатори Васип Шаҳин, полиция бошқармаси бошлиғи Мустафо Чалишкан, Адолат ва тараққиёт партиясининг Истанбул бўлими раиси Салим Темуржий ва бошқа расмий вакиллар кузатиб қолишди.
Туркия президентининг Покистондаги ташрифи давомида унга турмуш ўртоғи Амина Эрдўған, иқтисодиёт вазири Нихат Зейбекчи, энергетика ва табиий ресурслар бўйича вазир Барот Олбайроқ, транспорт, кемасозлик ва коммуникация вазири Аҳмад Арслон, ҲК бош штаби бошлиғи Хулуси Акар ҳамроҳлиқ қилишмоқда.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025