Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боливияда автобуслар иштирокидаги автоҳалокатлар оқибатида 23 киши ҳалок бўлди
Боливия ғарбида автобуслар иштирокида юз берган иккита йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида умумий ҳисобда 23 киши ҳалок бўлди ва 20 дан кўпроқ одам жароҳат олди. Бу ҳақда EFE ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, биринчи ЙТҲ Ла-Пас шаҳридан шимолга томон 150 км узоқликда юз берган. Бу ерда йўловчи автобуси жарликка тушиб кетиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲга тезликнинг оширилиши сабаб бўлган.
Инкисиви вилоятида яна бир автобус қияликдан тушиб кетган. Бунинг оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 23 киши жароҳат олган.
Мамлакатда йўллар ёмонлиги ва йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаслиги сабабли ҳар йили ЙТҲларда ўртача минг киши ҳалок бўлади, 40 минг киши жароҳат олади.
Мавзуга оид
18:39 / 02.05.2025
Боливияда бортида беш киши бўлган самолёт ғойиб бўлди
18:51 / 17.12.2024
Боливия прокуратураси собиқ президент Эво Моралесни ҳибсга олишга ордер берди
22:37 / 27.10.2024
Боливия собиқ президенти Эво Моралесга суиқасд уюштирилди
17:12 / 23.09.2024