Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Туркиянинг Суриядаги навбатдаги мақсади қайси шаҳар эканини айтди
Ражаб Тоййиб Эрдўған 2 март, пайшанба куни Туркиянинг Суриядаги кейинги мақсади Манбиж ва Раққани озод қилиш эканини маълум қилди. Бу ҳақида Daily Sabah нашрида хабар берилди.
Эрдўған Покистондан қайтаётган президент самолётида журналистлар билан бўлиб ўтган суҳбатда Туркия ўз чегарасида мустақил террорчи давлатларнинг мавжудлигига йўл қўймаслигини тасдиқлади.
"Ал-Бобни террорчилардан озод қилингандан кейин Туркиянинг Суриядаги янги мақсади Манбиж шаҳри бўлади. Манбиж арабларга тегишли шаҳар ва у ер Раққа бўлиши керак эмас", - деди Эрдўған.
АҚШнинг қўллаб-қувватлашига доир саволга жавоб берар экан, Эрдўған шундай деди:
"Уларнинг штаб раҳбари (генерал Жозеф Данфорд) ва Марказий разведка бошқармасининг янги раҳбари (Майк Помпео) Туркияга келишди ва биз уларга SDF Раққадаги операцияда бўлмаслиги кераклигини айтдик. Туркия ўз чегараларида қуролланган террорчиларнинг мавжудлигига йўл қўймайди", - деди президент.
Эрдўған зарурат туғилган тақдирда, Туркия бу мақсади йўлида Россия билан ҳамкорлик қилиши мумкинлигини қўшимча қилди. Бундан ташқари, у Туркиянинг доимий асосда Сурияга жойлашиб олиш нияти йўқлигини таъкидлади.
23 февраль куни турк армияси ва FSA бўлимлари Суриянинг шимолидаги Ал-Боб шаҳрини ИШИДдан озод қилди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
16:19 / 24.05.2025