Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кегейли ҳокими фермерларни танқид қилди
Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманининг 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг аҳамиятли йўналишлари бўйича туман ҳокими М.Абдиров ўз ҳисоботида қишлоқ-хўжалиги соҳасидаги камчиликларни ҳам айтиб ўтди, деб ёзади KRuz.uz.
"Қишлоқ-хўжалиги соҳасида бир қанча камчиликлар ўрин олмоқда. Пахта ва ғалла етиштиришда ҳосилдорлик қуйи даражада бўлиб, натижада фермер-хўжаликлари йилдан-йилни қарздорлик билан якунлашмоқда. Масалан, туман фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи корхоналар олдидаги қарзи юқори бўлиб, уларнинг фақатгина ёқилғи бўйича 1 млрд 22,6 млн сўм, минерал ўғитлар бўйича 1 млрд 536,7 млн.сўм "Агротехсервис" МЧЖ олдидаги қарзи 12,7 млн. сўмни ташкил этади.
2016 йилда янгидан очилган мева-полиз маҳсулотлари етиштиришга мутахассислаштирилган фермер-хўжаликлари томонидан маҳсулотларни экишнинг агротехник чоралари вақтида эътиборга қаратилмаган, шунингдек, экспортга мос маҳсулотни етиштириш, экспортга ва қайта ишловчи корхоналар билан шартнома тузиш ишларига эътибор берилмай келмоқда", - деган М.Абдиров.
Мавзуга оид
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:27 / 20.06.2024