Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТБ Ўзбекистондаги лойиҳалар учун ярим миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратади
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки президенти Такехико Накао билан учрашув ўтказди.
ОТБ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давомида 4 лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланган.
Маълум бўлишича, ОТБ делегациясининг Ўзбекистон вазирликлари ва идораларида ўтказган учрашувлари якуни бўйича банкнинг 573 миллион долларлик маблағини жалб қилган ҳолда кичик бизнес, мева-сабзавотчилик соҳалари, сув таъминоти тизими ва автомобиль йўллари инфратузилмасини ривожлантиришга доир 4 лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланган.
Ўзбекистонга ташрифи давомида ОТБ раҳбари Такехико Накао Самарқанд, Бухоро ва Тошкент вилоятларида бўлиб, Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилган инвестиция лойиҳаларининг натижалари билан танишган.
Бундан олдинроқ Такехико Накао Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:52 / 12.05.2025
Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 23 та янги лойиҳа амалга оширилади
14:43 / 20.12.2024
ОТБ Ўзбекистонда мактабгача таълимни яхшилашга кўмаклашади
15:43 / 20.11.2024
ОТБ Ўзбекистоннинг иқлимга мослашиш ислоҳотлари учун 250 млн доллар ажратди
21:15 / 08.10.2024