Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иорданияда 15 нафар жиноятчи қатл этилди
Иордания ҳукумати 4 март куни 15 кишини қатл этди. Улар террорчилик ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган. AFP агентлиги ҳукумат вакилига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Мамлакат ахборот вазири Муҳаммад ал Мўманийнинг маълум қилишича, 10 киши террорчилик гуруҳи аъзоси бўлган. Улар қатор террорчилик хуружлари, жумладан "2003 йили Иорданиянинг Бағдоддаги элчихонаси ва хавфсизлик хизмати ходимларига ҳужум қилган".
Яна беш киши "даҳшатли жиноятлари учун" қатл этилган. Таъкидланишича, мамлакатда сўнгги бор олий жазоларни ижро этиш 2014 йилда амалга оширилган.
Мавзуга оид
13:57 / 03.03.2025
Ўзбекистон ва Иордания диппаспорт эгалари учун визасиз кириш тўғрисида келишув имзолади
12:20 / 12.02.2025
Иордания қироли фаластинликларнинг кўчирилишига қарши чиқди
11:37 / 14.01.2025
Саҳрода сабзавот етиштириш учун дунёдаги биринчи шишириладиган ферма тақдим этилди
16:24 / 08.01.2025