Россиянинг Тувасида бир оила ўлдириб кетилди
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Тува Республикасидаги Ак-Довурак шаҳридаги 5 қаватли уйдаги хонадонлардан биридаги ёнғинни ўчириш вақтида хонадон ва кириш йўлагида 4 кишининг жасадини топишди. Қурбонлардан икки нафари кичик ёшли болалар бўлган, деб хабар берди 4 март куни Тува тергов қўмитаси тергов бошқармасининг расмий вакили Алла Нурсат.
"Дастлабки тергов ҳаракатлари билан 2017 йил 4 март куни Ак-Довурак шаҳридаги уйлардан биридаги хонадонда яшаш жойи бўйича 35 ёшли эр-хотиннинг кўплаб пичоқ жароҳатлари кўринишидаги зўравонлик билан ўлдириш аломатлари бўлган жасадлари аниқланган. Бундан ташқари, ваннахонада сувга чўктириш аломатлари билан жуфтликнинг 4 ва 6 ёшли фарзандларининг жасадлари топилган", деб маълум қилди Нурсат.
Ушбу ҳолат юзасидан терговчилар "Икки ёки ундан кўпроқ шахснинг қотиллиги" моддаси билан жиноий иш қўзғатишган. Воқеа жойида ички ишлар вазирлиги ва тергов қўмитаси терговчилари иш олиб бормоқдалар.
Мавзуга оид
21:47 / 15.11.2024
Қотил гиёҳванд бўлган: 3 ёшли болани ўлдирган эркак устидан суд бошланди
18:12 / 09.11.2024
Бир чуқурдаги икки мурда – Пайариқдаги қотиллик тафсилоти
19:18 / 02.11.2024
Арчазордан топилган одам боши – Қўштепадаги қотиллик тафсилоти
19:02 / 31.10.2024