Жаҳон | 10:23 / 05.03.2017
12506
2 дақиқада ўқилади

Трамп жамоасида машҳур сиёсатчи пайдо бўлиши мумкин

Британиялик таниқли сиёсатчи, собиқ бош вазир Тони Блэр Яқин Шарққа Вашингтон орқали қайтмоқчи.

Daily Mail нашрида ёзилишича, у махфий равишда Оқ уйда бўлган. У Дональд Трампнинг куёви, шу билан бирга унинг бош маслаҳатчиси Жаред Кушнер билан учрашган.

France Press агентлигининг ёзишича, томонлар Блэр АҚШ президентининг Яқин Шарқ масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимини эгаллаши имкониятларини муҳокама этишган.

Манбанинг маълумотига кўра, бу уларнинг ўтган йил сентябрь ойидан буён учинчи учрашуви ҳисобланади.

Тони Блэр 2007 йилдан 2013 йилга қадар Яқин Шарқ масаласи бўйича махсус элчи бўлган ва араб-яҳудий зиддиятини тинч йўл билан ҳал қилиш устида ишлаган. Унинг бу борадаги тажрибаси Оқ уйда юксак қадрланаётгани айтилган ва унинг Трамп жамоасида пайдо бўлиши эҳтимоли юқори баҳоланмоқда.

Агар Трамп бу вазифани Тони Блэрга топширса, Ироқ урушидан кейин халқаро майдонда обрўси кескин тушиб кетган сиёсатчининг ҳайратомуз қайтиши бўлади.

Бундан олдинроқ Блэр Ироқ кампаниясидаги хатосини тан олганди ва масъулиятни зиммасига олганди.

Эслатиб ўтамиз, унинг ташаббуси билан қамоқдан озод қилинган террорчи кейинчалик Мўсулда йирик портлаш содир этганди.

Мавзуга оид