Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия президенти ўз халқини янги гуманитар акцияга чорлади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған "Инсониятга умид бер" (İnsanlığın #UmuduOl)номли янги гуманитар акциянинг бошланиши ҳақида эълон қилди. Мазкур акция Шарқий Африканинг тўрт мамлакати - Сомали, Эфиопия, Кения ва Жанубий Судан, шунингдек Яманни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Бу ҳақида "Анадолу" нашри хабар берди.
Турк давлати раҳбари ўзининг Twitter ижтимоий тармоғидаги аккаунтида юқорида номлари қайд этилган мамлакатлардаги кенг кўламли гуманитар инқирозга эътибор қаратди.
Эрдўған Туркия фуқаролари қурғоқчилик таҳдид солаётган мамлакатларга ёрдам қўлини чўзишини таъкидлади.
"Туркия янги гуманитар акция ҳақида эълон қилади. Бунинг учун "Шарқий Африка" (Doğu Afrika) ёки "Яман" (Yemen) сўзларини ёзиб, 2868 рақамига қисқа хабар йўллашлари мумкин. Сиз 10 лира ҳадя қилиб, биродарларимизга ёрдам берувчи акцияни қўллаб-қувватлайсиз", - деб ёзди Туркия президенти ўз саҳифасида.
Мавзуга оид
15:41 / 15.05.2025
Исроил армияси яна Яман портларини эвакуация қилишга чақирди
20:17 / 09.05.2025
АҚШ Ямандаги ҳужумларига 1 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфлади
18:47 / 07.05.2025
«Ҳарри Трумэн» авиаташувчиси бортидан яна бир қирувчи самолёт Қизил денгизга тушиб кетди
11:54 / 07.05.2025