Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси ўринбосарлари тайинланди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 3 мартдаги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисига биринчи ўринбосар ҳамда ўринбосар тайинланган.
Қўмитанинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилишича, Искандар Жўраев Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлди.
Шунингдек, Фарҳод Турдиев Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланган.
Февраль ойи охирида Рустам Қурбонов Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15 февралдаги фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлигини тугатиб, унинг негизида Ўзбекистон Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасини ташкил қилиш ҳақида кўрсатма берилган эди.
Мавзуга оид
10:06 / 06.11.2024
Солиқ қўмитасида 31 ходимга интизомий чора қўлланди, 14 ходимнинг махсус унвони пасайтирилди
10:16 / 27.05.2024
Ўзбекистонда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилмоқда
14:21 / 20.02.2024
Туризм қўмитаси зиммасига қўшимча вазифалар юкланди
12:51 / 23.01.2024