Жамият | 16:18 / 06.03.2017
27244
3 дақиқада ўқилади

Ҳаётингиз давомида бундай цемент заводини кўрмаганингиз аниқ (фотожамланма)

Тасаввур қилиб кўринг-а, сиз цемент ишлаб чиқарувчи улкан заводнинг эгаси бўлдингиз. Агар бу катта зерикарли бинони қандай ўзгартириш борасида ғояларингиз бўлмаса, испаниялик меъмор Рикардо Бофиллдан ўрнак олинг. У ўзи, оиласи ва жамоаси учун зерикарли фабрикадан ноёб қаср яратишга муваффақ бўлди. "Лайф" шу мавзудаги мақола ва суратларини тақдим этди. 

1973 йилда испан меъмори Рикардо Бофилл Барселона яқинида жойлашган, Биринчи жаҳон уруши давридан қолган цемент заводини сотиб олди. 

У бинонинг салоҳиятини дарҳол кўра билди ва уни уйга айлантира бошлади.

Бир неча йиллик реконструкция ишларидан кейин қурувчилар жамоаси интерьерга ишлов бериш ҳамда уни замонавий турар-жойга айлантиришга киришди.

Бинони ташқарисидан ўсимликлар билан безатишга қарор қилинган ва ҳозир у деярли буткул гуллар ҳамда ўсимликлар билан қопланган.

Ички тузилма тўлиқ қайта ишланиб, ёрқин ва ажойиб уйга айлантирилди.

"Цемент фабрикаси - дид билан ишлаш керак бўлган жой", - деб ёзади ўзининг расмий сайтида Бофилл. 

Ҳар бир хона дизайни у ерда қандай вазифа бажаралишидан келиб чиқиб ишланган. Иншоотда иккита бир хил хона йўқ. 

"Мен ёпиқ коинотда ҳаётнинг қайнаётганини ҳис қиляпман, у мени ташқаридаги кундалик ташвишлардан ҳимоя қилади", - деб ёзади меъмор. 

"Бу ерда ҳаёт иш ва дам олиш ўртасидаги кичик фарқ билан узлуксиз кетма-кетликда боради". 

Бино ҳудудида дам олиш учун кўплаб қулай жойлар бор. 

Иш майдони — бу бинонинг асосий зоналари, шунинг учун Бофилл жамоаси уларнинг бир қисмидан студия сифатида фойдаланади. 

Ташқарида саноатдан дарак берувчи ҳеч нарса қолмаган: девор ва том қисмлари майсалар билан қопланган, бинонинг ўзи эса эвкалипт, пальма ва зайтун дарахтлари билан ўралган.

Буларнинг барчаси бинога ғаройиб ва бетакрор тус беради. 

Ошхона бинонинг пастки қаватида жойлашган бўлиб, у оиланинг барча аъзолари кўришадиган жой ҳисобланади. 

Ғаройиб ўзгаришларга қарамай, завод ишлашда давом этмоқда. 

La fábrica доим ишлайди, бу унга ўзига хос жозиба бағишлайди, ахир. 

Тасаввур ва ҳаракат бўлса, ҳар қандай бинони ноёб иншоотга айлантириш мумкин. 

Мавзуга оид