Спорт | 11:42 / 06.03.2017
19697
1 дақиқада ўқилади

Сарвиноз Қурбонбоева ФИДЕ президентлик кенгашидан хушхабар олди

Фото: Twitter/bakuchessol2016

ФИДЕ президентлик кенгаши ўзбекистонлик шахматчи Сарвиноз Қурбонбоевага аёллар ўртасидаги халқаро гроссмейстер унвонини берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон шахмат Федерацияси ахборот хизмати.

Сарвиноз Қурбонбоева Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида туғилган. У – Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреати, шахмат бўйича кўплаб халқаро мусобақалар ғолибаси саналади.

2003 йилда Қурбонбоева ўн ёшгача бўлган қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони номини қўлга киритди. Шундан сўнг Сарвиноз республика биринчилигида ўз ёш гуруҳида бир неча бор энг кучли эканини исботлади. 2012 йилда у аёллар ўртасидаги олий лигада Ўзбекистон чемпионига айланди.

ФИДЕ президентлик кенгаши томонидан бошқа ўзбекистонликларнинг янги унвонларини ҳам тасдиқланди. Шу тариқа, Нодирбек Абдусатторов ҳамда Роман Голубев халқаро тоифадаги уста бўлган бўлса, Александр Загребельний – ФИДЕ арбитри, Хуршидабону Холиқова эса – халқаро ташкилотчи бўлди.

Мавзуга оид