Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Жанубий Кореяда THAAD тўпламларини жойлаштиришни бошлади
АҚШ ракета ҳужумларига қарши мудофаа тизимлари ҳисобланувчи THAAD комплексларини Жанубий Кореяда жойлаштиришни бошлади. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлари Тинч океани қўмондонлиги хабар қилмоқда. Шу мақсадда, ярим оролга мажмуаларнинг илк элементлари келтирилган.
«Шимолий Кореянинг давомли фитналари, хусусан, 6 март куни навбатдаги баллистик ракеталарни учириши, бизнинг THAAD тизимларини Жанубий Кореяда жойлаштириш қароримиз тўғрилигини исботлайди», — деган адмирал Ҳарри Ҳаррис.
Америка қўмондонлигининг қайд этишича, THAAD мажмуалари фақат мудофаа вазифаларини бажаради ва бошқа мамлакатларга таҳдид солмайди. Ушбу РҚМ тизимлари кичик ва ўрта масофага учувчи баллистик ракеталарни атмосфера ва унинг ташқарисида уриб тушириш учун ишлаб чиқарилган.
Аввалроқ, Оқ уй маъмурияти, Жанубий Кореяда РҚМ тўпламларини жойлаштиришга КХДР айбдор эканини айтган эди.
Мавзуга оид
17:55 / 25.05.2025
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди
19:20 / 10.05.2025
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди
17:46 / 09.05.2025