АҚШда 97 ёшли эгизаклар фожиали тарзда бир кунда ҳаётдан кўз юмишди

Эгизак опа-сингил бир кунда фожиали тарзда ҳалок бўлди, деб ёзмоқда The Washington Post нашри.
Род Айленд штатида истиқомат қилувчи 97 ёшли Жейн Ҳейли ва Марта Уильямс ўзларидан унча узоқ бўлмаган уйда истиқомат қиладиган кичик сингиллариникига кечки овқатга биргаликда боришган. Тановулдан сўнг, синглиси уларни Ҳейлининг уйига келтириб қўйган.
Полиция маълумотларига кўра, Марта машинадан уйга келаверишда йиқилиб тушган. Ҳейли эса, эҳтимол, ёрдам бериш ниятида бўлган, аммо қоқилиб кетган. Икки кекса кампир ҳам совуқ ҳавода қолиб кетган. Эрталаб уларни қўшнилари аниқлашган.
Мавзуга оид

01:04
Reuters: Трампнинг махсус вакили Оқ уйга Кремлнинг позициясини етказди

23:09 / 11.04.2025
Трамп даврида федерал бюджет харажатлари 154 млрд долларга ошди

22:13 / 11.04.2025
Трамп тарифлари инвесторларнинг АҚШ облигация бозорларидан қочишига олиб келди

20:19 / 11.04.2025