Кирларни хона ичида қуритиш инсон организми учун хавфли экани исботланди

Олимлар хона ичида кирларни қуритиш инсон организми учун хавфли эканини исботлашди. Айниқса, астмага йўлиққан ёки иммун тизими заиф бўлган кишилар бундан энг кўп жабрланишади. "Ортодокс" тиббий портали шу мавзудаги мақоласи билан бўлишди.
Хўл кийимда спораларини тарқатувчи моғор замбуруғлар пайдо бўлиши мумкин. Бу эса нафас олиш йўлида оғир касалликларни келтириб чиқаради. Буғланиш ҳаво намлигини 30 фоизга оширади ва шу тариқа жинссиз ҳужайраларнинг кўпайиши учун шароит яратади.
Масалан, бир тоғора ювилган кийимда 2 литр сув бўлади, у эса хонада буғланади. Инсон бундай инфекция билан кураша олади, бироқ иммунитети паст ёки астмага чалинган кишиларда нафас олиш ва йўтал билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади.
ОИВ ташхиси қўйилган беморларда эса замбуруғли ўпка аспергиллезини орттириш хавфи юзага келади. Бу касаллик организмга катта зиён келтиради. Мазкур касалликнинг ҳатто ўлим билан тугаган ҳолатлари қайд этилган.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Мавзуга оид

10:26 / 17.03.2023
9 та вилоятда сел хавфи эълон қилинди

10:14 / 13.01.2023
Хавфлилик даражаси юқори бўлган маҳсулотлар мажбурий давлат рўйхатидан ўтказилади

10:43 / 04.01.2023
Йирик ширкатлар Россия ва Украинадаги хавфларни қоплашдан бош тортяпти

23:49 / 08.11.2022