Жаҳон | 12:46 / 07.03.2017
7065
1 дақиқада ўқилади

Медведев Бишкекка келди. Қирғизистон пойтахтида ЕОИИ мажлиси

Бугун, 7 март куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) аъзоларининг ҳукуматлараро мажлиси бошланди. Унда Қирғизистон, Россия, Арманистон, Беларусь ва Қозоғистон бош вазирлари ташкилотнинг истиқболини муҳокама қилишади.

6 март куни "Манас" аэропортига Россия бош вазири Дмитрий Медведев минган самолёт қўнганди. У Бишкекка келиши биланоқ Арманистон бош вазири Карен Карапетян билан учрашган.

Йиғилиш давомида жами 14 масала кўриб чиқилиши белгиланган.

Тор доирадаги мажлис матбуот иштирокисиз ўтказилади. Бу мажлис Евроосиё иқтисодий иттифоқи фаолиятини бошлаган 2015 йил январидан буён тўққизинчисидир.

Томонлар Бишкекда интеграция масалаларини кўриб чиқишади. Шунингдек, ҳукумат раҳбарлари рақамли иқтисодиёт, ахборот ва компютер технологиялари, телекоммуникациялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожланиришни муҳокама қилишади.

Маълумот учун, Қирғизистон 2015 йилнинг 12 августида Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлганди. 

Мавзуга оид