Жамият | 19:37 / 07.03.2017
9626
1 дақиқада ўқилади

Москвада муз ёмғир 60 дан кўпроқ кишининг жароҳатланишига сабаб бўлди

Москвада 6 март куни кечки пайт ёққан муз ёмғир сабабли 60 дан кўпроқ киши тиббий ёрдам сўраб тиббиёт муассасаларига мурожаат қилган. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлигига Москва соғлиқни сақлаш департаментида маълум қилинган

"Пойтахт шифокорлари ўтган сутка ичида муз ёмғирдан жабрланган 67 кишига ёрдам кўрсатишди", деб айтилган хабарда.

6 март куни Москва йўлларида кучли яхвонлик юзага келган. Об-ҳаво мутахассисларининг маълумотларига кўра, у ичи сув, ташқариси эса муз билан қопланган "ҳаддан зиёд совиб кетган ёмғир томчилари" сабабли юзага келган. Бу муз ёмғир томчилари ерга тушганда муз қатламини юзага келтирган.

Шунингдек, шаҳарда яхвонлик сабабли 700 га яқин йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид