Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада Бухоро вилоятини текширишга боради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги сафари Бухоро вилоятига бўлади. «Кун.uz» сайтининг вилоят ҳокимлигидаги манбаси тасдиқлашича, ушбу сафар жорий ҳафтада амалга оширилади.
Олинган маълумотга кўра, айни вақтда Бухорода ушбу ташрифга тайёргарлик кўрилмоқда. Ташриф кунлари аниқ айтилмади, аммо бу сафар 9-10 март кунлари амалга оширилиши мумкин.
Ўзбекистон президенти 6-7 март кунлари Туркманистонга ташрифини амалга ошириб, қайтиб келган.
Айни вақтда ташрифга тайёргарлик доирасида Бухорога пойтахтдан амалдорлар етиб боришган.
Ўтган йилнинг декабрида ўтказилган президентлик сайловларида ғалаба қозонган Шавкат Мирзиёев вазифасига киришганидан сўнг вилоятлар бўйлаб ташрифларини амалга ошира бошлади. У шу вақтгача Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида бўлди ва ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Анъанага кўра у Бухорода ҳам йирик саноат объектларига ташриф буюриб, вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши жараёни билан танишиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025