Фан-техника | 09:27 / 10.03.2017
13209
2 дақиқада ўқилади

Artel’дан янгилик: Европа стандарти бўйича витринали совутгичлар

Ҳозирги кунда ёзнинг жазирама иссиқ кунларини салқин ичимликларсиз тасаввур қилиб бўлмаганидек, ҳаётимизни совутгичларсиз ҳам тасаввур қилиш қийин. Витрина совутгичлари яқинда пайдо бўлганига қарамай истеъмол бозорининг ажралмас қисмига айланди.

Витрина совутгичлари сизнинг бизнес тараққиётингизда қандай аҳамиятга эга? Витрина совутгичлари ўзининг мукаммал дизайни, ичининг кенг ва очиқ кўриниши туфайли маҳсулотингизни янада ёрқин ва жозибадор кўринишини таъминлайди. Тўғри ва чиройли жойлаштирилган маҳсулот – яхши савдо гаровидир. Барчага маълумки, Европа стандарти дунё миқёсида юқори сифат белгисини билдиради. Ўзбекистонда Artel компанияси томонидан Европанинг юқори сифатли Embraco компрессори билан жиҳозланган витрина совутгичлари ишлаб чиқарилмоқда.

Artel компанияси мижозлар учун қуйидаги енгилликларни тақдим этади:

  • 3 йил бепул кафолат (бепул таъмирлаш ва эҳтиёт қисмларини бепул алмаштириш)
  • Ўзбекистон бўйлаб 30дан ортиқ сервис марказлар
  • Кредитга харид қилиш имкони

Тўғри танланган бизнес ҳамкор узоқ муддатли иш ривожини таъминлаши ҳеч кимга сир эмас. Айнан шунинг учун бугунги кунда Hydrolife, Shaffof, Ice tea, Silver, Krone, Mehnat ва Dolce каби йирик компаниялар юқори сифатли маҳсулотлари ва қулайлиги учун Artel билан ишончли ҳамкорликни танлашди. Ҳозирги пайтда Coca-Cola компанияси учун витрина совутгичларини синовдан ўтказиш бошланди.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид