Жаҳон | 20:44 / 10.03.2017
20205
1 дақиқада ўқилади

Озарбойжонда пенсия ёши оширилди

Озарбойжон миллий межлиси (парламент) 10 март куни "Меҳнат пенсиялари тўғрисида"ги қонунга аёллар ва эркаклар учун пенсия ёшини 65 ёшгача оширишни кўзда тутувчи тузатишларни қабул қилди. 

"Эркаклар учун пенсия ёшининг 63 дан 65 ёшга ва аёллар учун 60 дан 65 ёшга кўтарилиши босқичма-босқич амалга оширилади", деб маълум қилди парламент йиғилишида Озарбойжон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири ўринбосари Идрис Исаев. Унинг айтишича, қабул қилинган тузатишларга мувофиқ, эркаклар учун пенсия ёши 2017 йил 1 январдан йилига 6 ойдан 2021 йил 1 январгача, аёллар учун 2027 йил 1 январгача ошириб борилади.
 
Айни вақтда Озарбойжонда эркаклар учун пенсия ёши 63 ёшни, аёллар учун 60 ёшни ташкил қилади.

Тузатишларга кўра, 2017 йил 1 январдан мамлакатда минимал меҳнат пенсияси миқдори 110 манат (63 доллар) миқдорида белгиланган.

Мавзуга оид