Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкаликни шамол учириб кетишига бир баҳя қолди (видео)
Интернетда Америка иқлимшунослик обсерваторияси ходими шамол билан муваффақиятсиз кураш олиб бораётгани тасвирланган видео оммалашмоқда. Ролик ташкилотнинг Facebook'даги расмий саҳифасида эълон қилинган.
"Бугун эрталаб шамол кучи сониясига 44 метрни ташкил қилди, шунинг учун биз бироз "ўйнаб кўриш"га мажбур бўлдик... Байроқ шамол тезлиги ва йўналишини аниқлашда ишлатилади", - дейилади видеога қолдирилган изоҳда.
Бир куннинг ўзида роликни бир неча юз минг бора томоша қилишган ва минглаб изоҳлар қолдиришди. Фойдаланувчилардан кўпчилиги нима учун обсерватория ходимлари шамол шундоқ ҳам кучли бўлган пайтда байроқ ўрнатишга қарор қилишганини тушунишмади.
Маълумот учун, обсерватория Нью-Ҳемпширдаги Вашингтон тоғи тепасида жойлашган. Обсерватория шиори – “Дунёдаги об-ҳаво энг ёмон жой”.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025