Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Airbus’дан илк узоқ магистрал самолётни олди
Эрон Европанинг авиасозлик концерни Airbus билан шартнома бўйича ундан илк узоқ магистрал самолёт А-330-200’ни олди. Эрон телевидениесининг маълум қилишича, самолёт 11 март куни Теҳрондаги Меҳробод аэропортига қўнган ва Эрон фуқаролик ҳаво флотининг таркибига киритилган.
Эрон 20 мартгача яна битта шундай самолёт олиши кутилмоқда. Эронга самолётларнинг етказилиши 2 ой аввал – 11 январда санкциялар бекор қилингандан кейин бошланган ва Франциянинг Тулуза шаҳрида Iran Air авиакомпаниясига ўрта масофаларга мўлжалланган А321 самолёти топширилган.
Келишувга кўра, Эрон умумий ҳисобда 100 та янги самолёт: А320 оиласига кирувчи 46 та, А330 оиласига кирувчи 38 та ва 16 та кенг фюзеляжли А350 XWB самолёти олиши керак. Бу ҳақдаги келишув 2016 йил январида Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг Парижга сафари вақтида эришилган. Шартнома қиймати 20 млрд долларга яқинни ташкил қилади.
Эрон унга қарши халқаро санкциялар амал қилган вақтда янги авиатехника харид қилиш имкониятидан маҳрум этилганди. Эронлик мутахассисларнинг баҳолашларича, Эрон яқин ўн йил ичида тахминан 500 та йўловчи самолёти харид қилиши керак.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025