Спорт | 20:02 / 11.03.2017
7290
2 дақиқада ўқилади

«Манчестер Сити» — Англия кубогининг дастлабки яримфиналчиси

Англия кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган дастлабки учрашув бўлиб ўтди. «Риверсайд»да кечган учрашувда «Мидлсбро» «Манчестер Сити»ни қабул қилди.

Учрашувнинг учинчи дақиқасидаёқ Давид Сильва ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Лерой Сане томонидан етказиб берилган тўпни Серхио Агуэро дарвозага аниқ йўллаб жамоасига ишончли ғалабани тақдим этди.

Натижада «Манчестер Сити» Англия кубогининг финалига йўлланма олган дастлабки жамоага айланди. Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзининг 8 мавсумлик мураббийлик фаолияти давомида 8-марта мамлакат кубогининг ярим финалига йўлланма олди.

Англия Кубоги, 1/4 финал

Мидлсбро – Манчестер Сити 0:2 (0:1)

Голлар: Сильва (3), Агуэро (67).
Мидлсбро: Гьюзан, Гибсон, Барраган, Фабио, Эспиноса (Фрай, 50), Лидбиттер (Рамирес, 66), Клейтон, де Рон, Траоре, Стуани, Жестед (Негредо, 26).
Манчестер Сити: Браво, Стоунз, Клиши, Сабалета, Отаменди, де Брюйне, Туре (Фернандо, 86), Сильва, Стерлинг, Сане (Нолито, 70), Агуэро (Иҳеаначо, 90+1).
Огоҳлантиришлар: Барраган (17), Лидбиттер (45), Траоре (45), де Рон (83).

Мавзуга оид