Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев тутзорларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 10 март куни Бухоро вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
Давлатимиз раҳбари ўзининг сайловолди дастурида мамлакатимизнинг барча ҳудудлари қатори Бухоро вилоятини ҳам ривожлантириш бўйича улкан режаларни баён этган эди. Президентимиз Бухоро вилоятига ташрифи давомида ана шу режалар ижроси, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, истиқболли лойиҳалар билан танишмоқда.
Ердан унумли фойдаланиш, тутзорлар барпо этиш бўйича янги лойиҳа тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Мамлакатимизда етиштирилган ипак толасига дунё бозорида талаб юқори. Давлат раҳбари мазкур соҳани янада ривожлантириш, тутзорларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Бу борадаги ишларни тизимли йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилаётган “Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг таркибий тузилмаси билан ҳам танишди.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025