Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг яна тўртта вилоятида қуёш электр станциялари барпо этилади
Ўзбекистон Республикасининг Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида ҳар бирининг лойиҳа қуввати 100 мВт бўлган қуёш электр станцияларини барпо этиш режалаштирилмоқда. Мазкур лойиҳалар 2017-2021 йиллар оралиғида босқичма-босқич амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Фанлар академияси, «Ўзбекэнерго» АЖ, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергияни янада ривожлантириш, иқтисодиётнинг турли соҳалари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги янги қарори лойиҳасида шу ҳақда сўз юритилган. Айни вақтда қарор матни муҳокама қилинмоқда.
Ушбу лойиҳаларнинг ҳар бирининг қиймати 210 млн доллардан бўлади ва босқичма-босқич қурилади.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025