Фан-техника | 18:35 / 13.03.2017
7928
2 дақиқада ўқилади

SsangYong Rexton ўрнини эгалловчи машина моделини намойиш қилди

Жанубий Кореянинг SsangYong компанияси янги йўлтанламаси қандай кўринишга бўлишига ойдинлик киритди. Тахминларга кўра, у Rexton моделининг ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Chosun нашрининг ёзишича, автомобилнинг жаҳон тақдимоти 30 март куни Сеул автокўргазмаси доирасида бўлиб ўтади. Унинг савдоси шу йилнинг биринчи ярмидан бошланади. 

Ҳозирча яни модель ҳақида маълумотлар кўп эмас. Ишлаб чиқарувчи лойиҳа Y400 деб номланишини маълум қилди. Автомобиль дизайни Парфенондан илҳомланган ҳолда ишлаб чиқилиши аниқ бўлган. Ҳозирча, унинг барча ғилдираклари етакчи бўлиши ҳам номаълум. 

Аввалроқ, SsangYong Rexton издоши сифатида LIV-2 концепт-карини намойиш қилганди. Айтиш жоизки, прототип ташқи кўриниши серияли ишлаб чиқарилувчи машина дизайнига мос келмаса-да, унинг ички қисми ўзгаришсиз қолган. 

Машинага янги, 9,2-дюймли экранга эга мультимедиа тизими, Wi-Fi, Apple CarPlay ва Android Auto интерфейсларини қўллаб-қувватловчи ҳамда орқа ўриндиқлардаги йўловчилар учун 10,1-дюймли экранларга эга кўнгилочар тизимлар ўрнатилади. 

Эҳтимолларга кўра, йўлтанламас 181 от кучига эга 2.2 литр ҳажмли дизель моторга ва Mercedes-Benz ишлаб чиққан “автомат” узатмалар қутисига эга бўлади. Бундаан ташқари, 225 от кучига эга икки литрли бензинли «турботўртлик» моторли намуналари ҳам ишлаб чиқарилади.

Мавзуга оид