Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шульц: “Туркияда демократия аста-секин бузиб ташланмоқда”
Туркияда демократия айни дамда аста-секин бузилмоқда, деб маълум қилди Германия канцлерлигига Социал-демократик партиядан номзод, Европарламентнинг собиқ раҳбари Мартин Шульц. У Берлиндаги форумда иштирок этиб шу ҳақда айтиб ўтган.
"Дунё бўйлаб кўпайиб бораётган авторитар кучлар томонидан очиқ жамиятларга ўтказилаётган босим ошмоқда. Улар биз ва жамиятга ўз сиёсати, қадриятларини сингдиришга уринмоқда. Улар миллий яккаланиш, очиқ жамиятлар билан кураш тарафдори. Фаол равишда бўлинишни тарғиб этиб, ижтимоий, миллий ва диний чекловларни қўйишмоқда ҳамда кишиларни бир-бирига қарши қўймоқда: биз уларга қарши, биз буларга қарши. Бу сиёсий модель. Шу тариқа АҚШда кишиларга уларнинг дини ёки миллати туфайaли кириш тақиқланмоқда. Худди шундай тарзда журналистларни ҳибсга олишмоқда ва жим бўлишга мажбурлашмоқда. ОАВ эркинлигига очиқдан-очиқ ҳужум қилинмоқда. Шу тариқа Туркияда демократия айни вақтда аста-секин бузиб ташланмоқда", - деди Шульц.
"Мен ГФР канцлери сифатида Германия, менинг давлатим, кучли, иқтисодий жиҳатдан барқарор, сиёсий жиҳатдан нуфузли бўлиши ва келажакда ўзининг сиёсий кучини адолат асосида глобаллашув жараёнларини умумий мажбурий қоидалар асосида ташкил этиши учун қўлимдан келган барчасини амалга ошираман", - дея қўшимча қилиб ўтди у.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025