Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда террорчилар яширинадиган 20га яқин нуқта йўқ қилинди
Туркиянинг жануби-шарқида Курдистон Ишчилар партиясига қарши кенг кўламли амалиёт ўтказилмоқда.
Чегара ҳудудидаги Диёрбакир ва Бингел вилоятларида жойлашган Кулп, Лидже ва Хани туманларида ўтказилаётган ушбу тадбирларга хавфсизлик кучларининг 7 минг нафардан ортиқ ходими жалб этилган.
Диёрбакир губернатори маълумотига кўра, Лидже туманида террорчиларга алоқадорликда гумон қилиниб, 2 киши қўлга олинган. Шу ҳудудда жойлашган иккита қишлоқдаги 8та уй тинтув қилинган.
Умуман, амалиёт бошланган 5 март кунидан буён шу вақтга қадар партия вакиллари яширинадиган 19та бошпана, шунингдек партиянинг 7та объекти ва улкан миқдордаги гиёҳванд моддалари партияси йўқ қилинган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025