Жамият | 19:25 / 13.03.2017
7469
2 дақиқада ўқилади

"Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни" Жиззахда қандай ўтди? 

“Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни”да Жиззах вилоятида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, Бахмал туманининг Мўғол қишлоғида 45-умумий ўрта таълим мактабида маҳалла фаоллари, юқори синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари ҳамда ички ишлар органлари ходимлари иштирокида мактаб ўқувчиларининг дарсга фаол қатнашиши, тарбияси ва одоб-ахлоқига бағишланган учрашув ўтказилди. 

Унда вояга етиб катта ҳаётга қадам қўяётган ёшларни қаровсиз қолдирмаслик, аксинча уларга тўғри йўлни танлаб, ўз келажагини белгилаб олишда кўмак бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги, бунда маҳалланинг, қўни-қўшнилар ва устоз-мураббийларнинг масъулияти катта эканлиги айтиб ўтилди. Дарсга мунтазам кеч қоладиган ва сабабсиз дарс қолдирадиган ҳамда мактаб қонун-қоидаларига бўйсунмайдиган ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда мактаб маъмурияти вакиллари зарур хулосаларни чиқариб, уларни қаровсиз қолдирмаслик, улар билан яқиндан суҳбатлашиши ва муаммоларни ҳал қилишга келишиб олишди.

Тадбир доирасида шунингдек, ўқувчиларга ёнғинлар ва уларнинг аянчли оқибатлари ҳақида тушунча берилиб, ёнғин хавфсизлиги қоидалари акс эттирилган эслатмалар тарқатилди, ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган слайдлар ва фильмлар намойиш этилди. 

Бахмал тумани ИИБ ЁХБ ходимлари томонидан шу куни кўплаб тадбирлар уюшқоқлик билан ўтказилиб, 5 та мактабда 418 нафар фуқаро билан, 7 та маҳаллада 430 нафар фуқаро билан, 1 та коллежда 105 нафар фуқаролар билан учрашувлар ташкил этилди. Шунингдек, учрашувда иштирок эта олмаган фуқароларнинг хонадонларига борилиб, 312 та хонадонда 631 нафар фуқаро билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Мавзуга оид