Фан-техника | 09:07 / 14.03.2017
106851
2 дақиқада ўқилади

"PHARM PHONE" - Қулайликдан бехабар қолманг!

Диққат! Янги илова! Қулайликдан бехабар қолманг!

Ахборот технологиялар соҳасида анча муваффақиятларга эришаётган компания Юртдошларимиз учун ажойиб туҳфа ҳозирлади. Ривожланишнинг бир неча босқичини ўз ичига олган ушбу янгилик PHARM PHONE: iOS ва Android тизимларида ишлайдиган иловадир. Унинг афзаллиги истаган киши бир зумда ўзи учун керакли дори дармонни ва тиббий хизматларни яқин ўртада жойлашган дорихона ва шифохоналарнинг қайси бирида борлиги, баҳоси ва миқдорини билиб олади. Бунда баъзи техник ва ижтимоий жараёнларни ҳисобга олиб тизимнинг ишлаши 3 босқичда амалга оширилади:

1. Агар сизнинг Ўзбекистон Республикасида фаолият юритадиган дорихона, шифохона, фармацевтик корхона ёки тиббиёт муассасангиз бўлса, мос равишда ўз йўналишингиз бўйича рўйхатдан ўтинг. Бунда иловадаги "МУАССАСА РАҲБАРИ" бўлимини тўлдириб, сўралган маълумотларни тақдим этиш кифоя. 26-мартга қадар халқимиз саломатлигига бефарқ бўлмаган тиббиёт соҳаси вакилларини бу жараёнда фаол иштирок этишларига умид билдириб қоламиз!

2. Керакли маълумотлар шакллантирилгандан сўнг, талабчан фойдаланувчиларимиз ўзларини ва яқинларини қизиқтирган саволларга (дори-дармон нархлари, тиббий хизматлар, ташхис натижалари ва ҳоказо) телефон қўнғироғи ёки онлайн-чат орқали тез ва осон жавоб олишлари мумкин бўлади! Бунинг учун iOS ва Android иловаларни юклаб олишлари кифоя.

3. Қизиқувчан ва ўз соғлиғи учун бефарқ бўлмаган барча юртдошларимиз учун ягона тизим маълумотлар харитаси босқичма-босқич шакллантирилгандан сўнг "Шахсий Ойна" хизматларида юқоридаги барча фаолиятимиз ҳамда амбулатория-поликлиника хизматларининг мукаммал виртуал лойиҳаси тақдим этилади. 

Мобиль иловани юклаб олиш:

PHARM PHONE ХАЛҚИМИЗГА САЛОМАТЛИК ТИЛАЙДИ!

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид