Жамият | 23:40 / 14.03.2017
9540
1 дақиқада ўқилади

Татаристонда турна кўлни чиқиндилардан тозаламоқда

Татаристон пойтахти Қозон аҳолиси муздан эриган Кабан кўлини турна чиқиндилардан тозалаётгани видеосини тасвирга олишди. Бу роликка Kazanfirst нашри эътибор қаратди.

Журналистларнинг таъкидлашларича, 2015 йилда Қозон мэрияси кўлда бир нечта турналарни жойлаштиришга қарор қилган. Кўлда турналар пайдо бўлгач маҳаллий ОАВ бу қушлар, улар қандай қилиб полапонларини кутганлари, улар учун иситгичлар ўрнатилгани ҳақида мунтазам равишда мақолалар ёза бошлади.

Роликка берилган изоҳларда турна одамлардан кўра озодароқ эканлиги айтилган. Фойдаланувчилардан бири эса бу урғочи турна бўлиб, ин қуриш учун жой тозаламоқда, деб вазиятга тушунтириш берган.

Мавзуга оид