Ўзбекистон | 19:16 / 15.03.2017
58543
1 дақиқада ўқилади

Андижонда ҳоким ўринбосарларига янги русумдаги 50та Nexia берилди

Андижонда туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарларига ажратилган хизмат автомашиналарини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кун.uz’нинг Андижондаги мухбири хабар бермоқда.
 
Маросимда сўз олган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Ўзбекистон Президенти томонидан қабул қилинган “Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Қарори билан ҳудудий бошқарув органлари ходимларига берилаётган эътибор ҳақида гапириб, яратилаётган шароитлар уларни янада маъсулият билан фаолият юритишларига ундашини таъкидлади.     

Шундан сўнг вилоятдаги барча шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари учун ажратилган янги русумдаги “Нексия” автомашиналари топширилди.

Элмурод Эрматов, Андижон

Мавзуга оид