Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: 100 йил ичида иқлим ўзгариши Арктикани қай аҳволга солди?
1990 йиллар бошида Арктика музликлари сокин табиатнинг энг жумбоқли ва кашф этилмаган синоатларидан бири эди. Қарийб 100 йиллик тадқиқотлар, текширувлар ва эксплуатация қилиш натижасида музликлар иқлим ўзгариши таъсири учун навбатдаги синов майдонига айланди.
Greenpeace ташкилоти билан ишлайдиган швециялик фотожурналист Christian Åslund Норвегия поляр институти томонидан бир неча йиллар аввал Шпицбе́ргенда суратга олинган музликлар расмини жамлади. Шунингдек, у расмларнинг ёнида 2002 йилда ўзи шахсан айнан ўша ҳудудда тасвирга олган суратларини намойиш этди.
Қарангки, суратлардаги фарқларни кўриб ҳайратланасиз. Фотосуратчи National Geographic'нинг #MyClimateAction ғоясини тарғиб қилиб, шунингдек, Норвегиянинг нефт компанияси эриётган Арктикада бурғулаш ишларини олиб боришига қарши чиқмоқда.







Мавзуга оид
22:55 / 21.04.2025
Шимолий Муз океанидаги музликлар майдони тарихдаги минимал даражага етди
00:24 / 09.04.2025
Музларнинг тез эриши Арктикадаги геосиёсий пойгани тезлаштирмоқда — Financial Times
08:40 / 28.03.2025
Арктикада қишки денгиз музлари рекорд даражада камайди — NASA олимлари
13:32 / 09.02.2025