Жамият | 13:38 / 16.03.2017
16406
2 дақиқада ўқилади

Британиянинг Кипрдаги ҳарбий базасида 800 мингта сайроқи қуш ўлдирилди

Британиянинг Кипрдаги ҳарбий базаси раҳбарияти база ҳудудида жуда кўп миқдорда сайроқи қушлар йўқ қилинишига халақит бермаганлиги сабабли танқид қилинди.

Олимларнинг сўнгги ҳисоботига кўра, 2016 йилда Кипрда 1,7 миллионта қуш йўқ қилинган. Шу билан бирга, тахминан 100 квадрат километр майдонни эгалловчи Британия ҳарбий базаси ҳудудида 800 мингта қуш ўлдирилган.

Британия қушларни ҳимоя қилиш қироллик жамияти ва Birdlife Cyprus ташкилоти маълумотига кўра, Кипрдаги Пил бурни орқали Африка, Европа ва Осиёдан учиб ўтувчи барча қушларнинг қарийб ярми кўчиб ўтади.

Айнан шу ерда ноқонуний овловчилар энг кўп қушларни ушлашади. Кейинчалик улар қора бозорда сотилади ва тансиқ таомларни тайёрлашда фойдаланилади.

Ҳар бир қушни тахминан бир евродан сотишади. Ресторанда эса 12та қушлик таом тахминан 60 евро туради.

Хабар қилинишича, ноқонуний овчилар акас буталарида ингичка тўрларни жойлаштиришади, улар деярли кўзга кўринмайди ҳамда қушларни жалб қилиш учун уларнинг сайраши ёзиб олинган ёзувларни қўйишади.

Тадқиқотчилар фикрича, бундай тўрнинг биттасига тахминан 400та қуш тушиши мумкин.

Эндиликда олимлар британиялик ҳарбийларни ўз базалари ҳудудидан акас буталарини олиб ташламасликда айблашмоқда, бу ноқонуний овчиларга уларни ўша ерда тутишга яхши имконият беради.

Мавзуга оид