Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инсон ҳуқуқларини олган дарё ҳақида эшитдингизми?
Янги Зеландиядаги Уонгануи дарёси дунёдаги инсон ҳуқуқларини олган илк дарёга айланди, деб хабар бермоқда Guardian газетаси.
Уонгануилик маҳаллий маори қабиласи дарёнинг ўзининг аждоди деб ҳисоблайди ва уни тирик жонзот деб тан олишлари учун 140 йил давомида курашиб келди.
Янги Зеландия парламенти томонидан қабул қилинган янги қонунда Уонгануига етказилган зарар қабилага етказилган зарарга тенглаштирилди. Бундан ташқари, дарё иккита васийга эга бўлди: мамлакат ҳукумати ва қабила.
Янги Зеландияда дарёга инсон ҳуқуқларини бериш бўйича суд жараёни мамлакат тарихидаги энг узун жараёнга айланди, деб хабар қилади Guardian. Нашрнинг ёзишича, эндиликда бошқа маҳаллий қабилалар ҳам улар учун муқаддас бўлган табиий объектларни тирик жонзотларга тенглаштиришларини талаб қилишлари мумкин.
Мавзуга оид
21:05 / 02.04.2025
Янги Зеландияда полиция хатоси сабаб 11 ёшли қиз руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди
09:32 / 15.03.2025
Сурхондарёда дарёдан қум қазиб олганлар 78 млн сўм тўлайдиган бўлди
09:33 / 24.02.2025
Оҳангарон дарёсидан қум-шағал қазиб олиниши оқибатида 3,6 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
11:21 / 06.02.2025