Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Махфий видеолар ошкор этилди: АҚШдаги ядро синовлари
АҚШ ҳукумати ядро қуролининг синовига бағишланган 750та фильмдан махфийлик мақомини олди ва YouTube’да 60дан ортиқ видеони жойлаштиришга имкон берди. Бу ҳақда Business Insider хабар бермоқда.
Лойиҳа АҚШнинг Калифорния штатидаги Ливермор миллий лабораторияси ташаббуси билан ўтказилди. 1945 йилдан 1962 йилга қадар тасвирга туширилган ўн минглаб материаллар таҳлил қилинди, 55 йил давомида 200дан ортиқ ядро синовларига оид кадрлар омборхоналарда сақланган ва аста-секинлик билан чириб борган.
«Биз ушбу фильмлар чириш арафасида турганини биламиз, шунинг учун улар ҳали ишлатишга яроқли эканидан фойдаланиб қолмоқчи бўлдик», - дея маълум қилди физик, Ливермор миллий лабораторияси мутахассиси Грэг Сприггс.
АҚШ совуқ урушда устунликка эришиш учун 1000дан ортиқ ядро қуролини портлатган. Мутахассислар маълумотлар ядро портлашлари оқибатларидан яхшироқ хабардор бўлиш имконини беришига умид қилмоқда.
Шунингдек Сприггснинг маълум қилишича, ядро лойиҳалари ҳақидаги маълумотларнинг ошкор этилиши бўлажак авлод учун дарс бўлиб хизмат қилади.
«Умид қиламизки, бошқа ҳеч қачон ядро қуролидан фойдаланмаймиз. Ўйлашимча, агарда у қанчалик вайронагарчилик олиб келишини кўрсатсак, эҳтимол, кишилар уни фойдаланишдан воз кечадилар», - дея хулоса қилди Сприггс.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025