Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада Мирзиёев ва Путиннинг бўлажак учрашуви муҳокама қилинди
2017 йилнинг 13-15 март кунлари Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси инвентаризация ва икки томонлама муносабатларнинг шартнома-ҳуқуқ базасини мукаммаллаштириш бўйича Ўзбекистон-Россия вазирликлараро маслаҳатлашувларида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Россия делегациясига Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ мамлакатлари учинчи департаменти раҳбари ўринбосари Евгений Терехин бошчилик қилди.
Маълумотларга кўра, маслаҳатлашувлар чоғида Ўзбекистон ва Россия томонларидан кўриб чиқилаётган ва бўлажак олий даражадаги учрашувда имзоланиши режалаштирилаётган ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
22:24 / 12.05.2025