Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ОАВ вакиллари билан учрашди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев республика оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашди. Бу ҳақида Оқўрда матбуот хизматига асосланиб, "Tengrinews" хабар берди.
Учрашув давомида давлат раҳбари кун тартибидаги энг долзарб саволларга жавоб берди.
Учрашув иштирокчилари "Қозоғистоннинг учинчи модернизацияси: глобал рақобатбардошлик" дастурини амалга ошириш доирасида мамлакат иқтисодиётини трансформациялаш жараёнининг бир қатор жиҳатлари, аксилкоррупция фаолияти масалалари, жорий сиёсий модернизация босқичининг хусусиятлари, Қозоғистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг нодоимий аъзоси сифатидаги ташқи сиёсий устувор йўналишлари, шунингдек бошқа бир қатор муҳим мавзуларни муҳокама қилишди.
Учрашувда "Казахстан", "Хабар", "МИР" телеканаллари, "Айқын" газетаси, Esquire журнали ҳамда "Казинформ" ахборот агентлиги иштирок этишди.
Мавзуга оид
16:35 / 25.05.2025
АҚШ ҳукумати Пентагондаги журналистлар фаолиятини чеклади
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025