Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги икки бекатда бепул Wi-Fi ишлашни бошлади
2017 йилнинг 16 март куни Тошкент шаҳрининг Олой бозори қаршисидаги автобус бекатида “BRAVO PHARMA” МЧЖ ХК компанияси томонидан ташкил этилган ижтимоий лойиҳанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тошкентда бепул Wi-Fi бўлган биринчи автобус бекати очилмоқда
Мазкур лойиҳа доирасида Тошкентдаги иккита автобус бекатида бепул Wi-Fi ишлай бошлади.
Лойиҳанинг очилиш маросимида давлат идоралари ва ташкилотлари вакиллари, ишбилармон доиралар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, шунингдек, пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари иштирок этишди.
“BRAVO PHARMA” МЧЖ ХК компанияси Ўзбекистонда бир қанча ижтимоий лойиҳаларни амалга оширмоқда. Аҳоли учун бепул Wi-Fi’ни тақдим этиш мазкур йўналишдаги лойиҳалардан биридир.
Маниш Кумар Шанта, “BRAVO PHARMA” МЧЖ ХК компаниясининг операциялар бўйича директори:
“Мазкур лойиҳа “BRAVO PHARMA” компаниясининг Ўзбекистон халқига Наврўз байрами муносабати билан совғасидир. “BRAVO PHARMA” инновацион компания бўлгани учун, ўз фаолиятига янги технологияларни татбиқ этишга ҳаракат қилади. Мазкур лойиҳани амалга оширар эканмиз, биз имкон қадар кўпроқ инсонларни интернет ҳамда IT-технологиядан фойдаланишга жалб этишни истаймиз”.
Ҳозирда бепул Wi-Fi пойтахтимиздаги иккита бекат - Олой бозори қаршисидаги ҳамда Ойбек метросидаги автобус бекатларида ўрнатилди.
Лойиҳанинг кейинги босқичларида бепул Wi-Fi нуқталари “Истиқлол” Саройи ҳамда “Буюк Ипак Йўли” метроси ёнидаги бекатларда, истироҳат боғларида, шунингдек, университетлар, шифохоналар ва бошқа жамоат объектларида ўрнатилади.
Мавзуга оид
21:28 / 22.05.2025
Тошкентда йўловчилар автобус ҳаракатига тўсқинлик қилган автомобил ҳайдовчисини жазолади
20:24 / 20.05.2025
Сергели ва Юнусободни тезюрар автобус йўлаги боғлайди. Лойиҳа қиймати – 50 млн доллар
19:08 / 13.05.2025
Тошкентда автобуслар учун йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
14:39 / 13.05.2025