Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ҳайвонот боғидаги ҳомиладор жирафа YouTube юлдузига айланди
Нью-Йорк штатидаги Animal Adventure Park ҳайвонот боғидаги Апрель лақабли урғочи жирафа ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди. Бу ҳақида "Синьхуа" хабар берди.
Жираф иштирокидаги жонли эфирлар ўн миллион марталаб кўрилмоқда.
Апрель ҳозирда ҳомиладорликнинг 15-ойида, яъни унинг фарзандли бўлиш онлари яқин.
Манбага кўра, жониворлар ҳуқуқ ҳимоячиларининг шикояти сабаб YouTube'нинг ҳайвонот боғидан олиб борилаётган жонли эфири бир кунга ўчириб ҳам қўйилган.
Ҳайвонот боғи раҳбари Жордан Патч одамларнинг табиий қизиқувчанлиги бу масканга кишиларни жалб қилишнинг улкан омили бўлиб хизмат қилганини айтди.
Бу Апрелнинг тўртинчи, Оливер исмли жирафнинг эса биринчи фарзанди бўлади.
Ҳайвонот боғи вакилининг сўзларига кўра, жирафанинг янги туғилажак боласи 68 килограмм атрофида бўлади, бўйи эса - 183 сантиметрча.
Кичик жираф туғилиши биланоқ ҳайвонот боғи унга исм танлаш учун онлайн-танлов эълон қилади.
Мавзуга оид
21:10 / 02.04.2025
АҚШ суди Нью-Йорк мэрига очилган жиноий ишни ёпди
23:03 / 11.03.2025
Ню-Йоркдаги ўрмон ёнғинлари нима сабабдан келиб чиққани маълум бўлди
21:23 / 09.03.2025
Ню-Йоркда ёнғинлар сабаб фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
01:09 / 09.01.2025