Спорт | 12:55 / 19.03.2017
12284
1 дақиқада ўқилади

Ибраҳимович «МЮ»да қолиши шартини маълум қилди

Швециялик ҳужумчи Златан Ибраҳимович кейинги мавсумда ҳам «Манчестер Юнайтед»да қолишга тайёр. The Sun хабарига кўра, бунинг учун клуб унинг маоши миқдори ошириб, Уэйн Руни ва Поль Погбаники билан тенглаштириб бериши керак.

Ибраҳимович «Манчестер Юнайтед» билан ўтган йилнинг ёзида «1+1» шаклида шартнома тузганди. 35 ёшли футболчи шартномани узайтиришга рози, бунинг учун у жамоада энг юқори маош олувчи 3 футболчидан бирига айланиши керак. Ҳозирда Уэйн Руни ва Поль Погба ҳафтасига 300 минг фунт миқдоридаги маош билан таъминланган. Ибраҳимовичнинг ҳозирги кундаги маоши эса ҳафтасига 260 минг фунтни ташкил этади.

Бундан олдинроқ ушбу футболчи учун АҚШ ва Хитойдан кўп миллионлик шартномалар таклиф қилинаётгани ҳақида хабарлар берилганди.Жорий мавсумда Ибраҳимович «Манчестер Юнайтед»нинг барча турнирлари доирасида 41 учрашувда майдонга тушган ва 26 гол урган.

Мавзуга оид