Жаҳон | 20:15 / 20.03.2017
7391
2 дақиқада ўқилади

Трампнинг ўғли оиласи Россия ҳудудида лойиҳаларга эга эмаслигини айтди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўғли Эрик Трамп маълум қилдики, Trump Organization компанияси Россия ҳудудида лойиҳаларни йўлга қўймаган.

"Россияда ҳеч қандай лойиҳаларимиз мавжуд эмас. Агар бизнинг Россияда лойиҳаларимиз бўлганида, бундай лойиҳаларда номимиз бўларди", деган Трампнинг ўғли Fox News эфирида. У компания ўз номини турли лойиҳаларга қўйишга одатланганини қайд этиб ўтган ва Trump Tower мисол тариқасида келтирилган.

Январь ойида Дональд Трамп оилавий бизнесни бошқаришни ўғиллари кичик Дональд ва Эрикка топширганини маълум қилганди. Улар компания вице-президентлари ҳисобланишади.

Ўтган йилнинг ноябрида Slate нашри Trump Organization ва Альфа-банк (Россия) серверлари ўртасидаги алоқалар борлиги ҳақида хабар берганди. Ўшанда Трампнинг штаби бу маълумотни инкор қилди.

Шу йилнинг мартида Федерал қидирув бюроси Trump Organization ва Альфа-банк серверлари ўртасидаги алоқаларни ўрганишни қайтадан бошлади. ФҚБ маълумотларига кўра, Альфа-банкнинг икки сервери орқали Trump Organization серверларига 2,7 мингдан ортиқ хабар жўнатилган. Олдинроқ бунга спам ёки электрон почта орқали юборилган маркетинг сифатида қаралганди.

Мавзуга оид