Жаҳон | 23:23 / 20.03.2017
17921
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Суданда фалокатга учраган самолётдаги барча одамлар тирик қолганлар

Жанубий Суданда фалокатга учраган самолётнинг барча йўловчилари ва экипаж аъзолари тирик қолдилар, деб хабар бермоқда воқеа юз берган Вау шаҳри аэропорти вакилига иқтибос келтирган ҳолда "Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлиги. 

Аввалроқ бир қатор ОАВ самолётдаги барча 44 киши ҳалок бўлганини тахмин қилган. "Франс Пресс" ахборот агентлигининг маълум қилишича, фалокат оқибатида 14 киши жароҳат олган. Улар шифохонага етказилганлар.

Аэропорт бошқарувчиси Стивен Юнгуле самолёт қўниш полосасига тегиб, сўнгра ерга урилиб, ёнишидан олдин бир сакраб кетганини айтган. Бунда самолёт эшиклари очиқ ҳолда бўлган ва бу қутқарувчиларга барча одамларни тезликда қутқаришга имкон берган.

Фалокатга учраган самолёт South Supreme Airlines авиакомпаниясига тегишли бўлган ва Вауга Жанубий Судан пойтахти Жубадан келаётган бўлган. Самолёт бортида икки хорижлик – хитойлик ва Эритрея фуқароси бўлган.

Мавзуга оид