Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Рекс Тиллерсон Россияга апрелда келиши мумкин
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон апрелда Италияга “еттилик” давлати ТИВ раҳбарлари учрашувига боради, сўнгра Россияга ташриф буюради. Бу ҳақда ТАСС Давлат департаменти вакилига асосан хабар берди.
Аниқлик киритилишича, Тиллерсон келаётган чоршанба куни НАТОга аъзо-давлатлар ташқи ишлар вазирлари билан учрашади. Бу мулоқотлар Давлат департаментида ИШИДга қарши кураш бўйича аксилтеррорчилик коалицияси иштирокчилари учрашуви доирасида бўлиб ўтади.
"У Украина вакиллари билан учрашиб бўлди", - дея қўшимча қилиб ўтишган Давлат департаментида.
"У ушбу маслаҳатлашувлардан сўнг, апрелда Италияга “еттилик” давлатлари учрашувига, кейин эса Россияга боради. Сиёсий ишлар бўйича ўринбосар Том Шэннон НАТО давлатлари ТИВ раҳбарлари учрашувида Қўшма Штатлардан вакил сифатида иштирок этади", - дея хулоса қилган идора вакили.
Тасдиқланмаган хабарларга кўра, давлат котиби 5-6 апрель кунлари Брюсселда бўлиб ўтиши режалаштирилган НАТОнинг 28 давлати ташқи ишлар вазирлари учрашувини ўтказиб юборади, сабаби бу вақтда АҚШга ХХР раиси Си Цзиньпин келади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025